Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этиши маълум бўлди
![Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этиши маълум бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_171720954.jpg)
Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди.
2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январ-март ойларида 4,7 промилле бўлган).
Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 %и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 %и - ўсимталардан, 5,2 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 %и - туғма аномалиялардан, 2,1 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.
![](https://static.xabar.uz/uploads/8/720__pxmIhrUB9btU-KZINguMFrlWS8CCC4N6.jpg)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter