Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ёзувчи Британиянинг «Open Eurasia» танлови бош совринини қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёзувчи Британиянинг «Open Eurasia» танлови бош совринини қўлга киритди

«Open Eurasia» танловига Британиянинг «Eurasian Creative Guild» ташкилоти томонидан асос солинган.

Ташкил этилганига 10 йил тўлган ушбу танлов Шарқ ва Ғарб ўртасида маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйиш платформаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу йилги танловнинг бош совринини Ўзбекистон вакили Андрей Гродзинский қўлга киритди. Ғолибга китобини Лондонда нашр этиш имкони берувчи 7000 долларлик грант берилди.

Ўзбекистоннинг яна бир вакили Зулхумор Кенжаева «Кичик наср» йўналиши бўйича фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Унинг ўзбек тилидаги ижоди танлов ҳакамлари ҳайъатини бефарқ қолдирмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг