Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талабалар Кореяда велосипед ўғирлагани тасдиқланди — ТИВ

Ўзбекистонлик талабалар Кореяда велосипед ўғирлагани тасдиқланди — ТИВ

Фото: Ipne.ws

Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги (Корея Республикаси) элчихонасининг консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг