Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мерганлар Перуга учиб кетди: улар жаҳон чемпионатида қатнашади

Ўзбекистонлик мерганлар Перуга учиб кетди: улар жаҳон чемпионатида қатнашади

Перу пойтахти Лима шаҳрида жорий йилнинг 22-29 сентябрь кунлари пара ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада иштирок этиш учун ўзбекистонлик пара ўқ отувчилар ҳам Перуга жўнаб кетишди.

Ушбу мусобақа келаси йил Париж мезбонлигида ўтадиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия бериши билан аҳамиятли. 

Бу галги дунё биринчилигида қуйидаги мерганларимиз иштирок этиши режалаштирилган:

  • Азиз Ибрагимов
  • Шахноза Мамажонова
  • Махмудахон Собирова
  • Малика Кенжаева
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг