Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик боксчилар «Странжа» турнирини биринчи ўринда якунлади

Ўзбекистонлик боксчилар «Странжа» турнирини биринчи ўринда якунлади

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий «Странжа» турнири ўз якунига етди. Бу галги баҳсларда дунёнинг 28 мамлакатидан 261 нафар чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилган. Эътиборлиси, «кичик жаҳон чемпионати» номини олган мазкур мусобақа бу йил ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг ғалабалари билан якунланди.

Йигитлар қаторасига тўртинчи йил умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Раҳматжон Рўзиоҳунов мураббийлигида қатнашган боксчилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, қизлардан Сабина Бобоқулова -50 кг вазн тоифасида олтин, Ҳамробону Мамажонова эса -57 кг вазнда бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг жамғарган жами медаллари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг