Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 10 нафар аёл «Марказий Осиё ҳунарманд аёллари» китобига киритилди

Ўзбекистонлик 10 нафар аёл «Марказий Осиё ҳунарманд аёллари» китобига киритилди

фото:USAID

«Марказий Осиё ҳунарманд аёллари: A Lookbook Journey» рақамли ва босма нашрни расман ишга туширмоқда, деб хабар бермоқда USAID. Католог Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 50 нафар марказий осиёлик ҳунарманд аёллар томонидан ишлаб чиқарилган ажойиб буюмларни ўз ичига олади. Ушбу китоб орқали аёллар ўзларининг ҳунармандчилигини дунёга танитадилар ва бизнеси учун янги тижорат имкониятларини очади, дейилади мақолада. 

Ўзбекистонлик 10 нафар ҳунарманд аёллар ҳам USAIDнинг ушбу «Марказий Осиёнинг аёл ҳунармандлари» катологидан жой олган.  

«Lookbook» USAIDнинг Марказий Осиё савдо бўйича фаолияти, Smitson институти ва AҚШ Савдо вазирлигининг «Тижорат қонунчилигини ривожлантириш дастури» бўлиб, Қозоғистон ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда гендер тафовутни камайтириш, шу билан бирга иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, маданий меросни асраб-авайлаш ва аёллар, қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг