Ўзбекистонга тижорат учун келган хорижликлар сони 1 ойда 60 мингдан ошган
2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 61,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойида тижорат мақсадида энг кўп – Туркманистон (39 342 нафар), Тожикистон (13 474 нафар), Туркия (947 нафар), Хитой (916 нафар) ва Жанубий Корея (563 нафар) давлатлари фуқаролари келган.
Шунингдек, бошқа давлатлардан 5 824 нафар фуқаролар ташриф буюрган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга жами 5,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter