Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга тегишли икки қишлоқ анча аввал Қозоғистонга берилгани маълум бўлди

Ўзбекистонга тегишли икки қишлоқ анча аввал Қозоғистонга берилгани маълум бўлди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Туркистон вилояти ҳудудига ўтказилгани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, Боғис қишлоғининг бир қисми Қозоғистонга 2002 йилда биринчи президент И.Каримов томонидан имзоланган «Ўзбек-Қозоғистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги» икки томонлама Шартномасига мувофиқ келишилган ер майдони ҳисобланади.

Хиёбон қишлоғи, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 2004 йилдаги Баённомасига асосан, ўзаро алмашишга келишилган ер майдонидир.

Келишувларга анча аввал эришилган бўлса-да, бу қишлоқлар узоқ вақт автоном бўлиб қолаверган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг