Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келяпти
«Ўзгидромет» хабар беришича, 3-4 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.
3-4 майда республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Шунингдек, 4 майда Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати 22-25о гача пасаяди. 3-5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter