Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга наркоз-нафас олиш аппаратлари хайрия қилинди

Ўзбекистонга наркоз-нафас олиш аппаратлари хайрия қилинди

Фото: ССВ

PepsiCo компаниясининг юртимиздаги «International Beverages Tashkent» МЧЖ қўшма корхонаси хайрия лойиҳаси доирасида Белгияда ишлаб чиқарилган, 1,6 миллиард сўм миқдоридаги «Caelus Lite» эксперт тоифасидаги наркоз-нафас олиш аппаратларини харид қилиб, COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

– Хайрия лойиҳасини амалга оширишдан олдин биз дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни синчковлик билан ўргандик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан маслаҳатлашдик, – дейди «International Beverages Tashkent» МЧЖ директори Музаффар Солижонов. – Шунга кўра, «Caelus Lite» эксперт тоифасидаги наркоз-нафас олиш аппаратларини сотиб олишга қарор қилдик. Ушбу аппарат «МЕДЕC» компаниясининг анестезиология иш станциялари соҳасидаги 40 йиллик тажрибаси маҳсулидир. Ушбу аппаратнинг асосий вазифаси – анестезиология бўлиб, айни пайтда ўпкани тўла-тўкис сунъий шамоллатиш вазифасини ҳам бажаради. Умид қиламизки, ушбу аппаратлар коронавирусга чалинган, аҳволи оғир беморларнинг тезроқ соғайишига кўмаклашади ва шифокорларимиз фаолиятига яқиндан ёрдам беради. Биз хайрия ишларини давом эттириш ва мамлакатимизда коронавирусга қарши курашда муносиб ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг