Ўзбекистонга келган хорижликларнинг катта қисми чегара постлари орқали пиёда ўтишган
Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, ҳисобот даврида жами 2,6 млн нафар сайёҳ мамлакатга туристик мақсадларда келган.
Шундан 81,5 фоизи, яъни 2,1 млн нафари эса чегара постлари орқали Ўзбекистонга пиёда ўтиб келишган. Уларнинг асосий қисмини қариндошларини йўқлаб келганлар ташкил қилади.
Шунингдек, 428,4 минг киши ҳаво транспортида, 32,8 минг киши темир йўл орқали, 18,4 минг киши эса автомобиль транспорти орқали Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистонга жами 5,2 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган бўлиб, сайёҳларнинг катта улуши қўшни – Қозоғистон (1 млн 551,1 минг), Тожикистон (1 млн 447,8 минг) ва Қирғизистон (1 млн 356,9 минг) давлатлари фуқаролари ҳисобига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter