Ўзбекистонга италияликларнинг келиши кўпайди

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январ-апрел ойларида Италиянинг 11,1 минг нафар фуқароси туристик мақсадларда келди, дейилади Миллий статистика қўмитаси берган маълумотда.
Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг нафарга ёки 11,3 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- сайёҳлик — 10 471 нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 385 нафар;
- хизмат юзасидан — 247 нафар;
- ўқиш — 34 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter