Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга импорти режалаштирилган рус нефтининг дастлабки партияси йўлга чиқди

Ўзбекистонга импорти режалаштирилган рус нефтининг дастлабки партияси йўлга чиқди

Қозоғистоннинг «КазТрансОйл» компанияси 25 минг тонна Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали транзит учун Ўзбекистонга «Омск-Павлодар-Чимкент-​​Шағир нефт ортиш эстакадаси» (темир йўл цистерналарига юклаш) йўналиши бўйича жўнатишни бошлади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилган.

Таъкидланишича, нефтни ташиш Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефт етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

2022 йилнинг декабрида «КазТрансОйл» компанияси Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит учун Россиядан ишлаб чиқарилган нефтни ташиш хизмати учун янги тарифни тасдиқлаган ва унга кўра, 2023 йил 1 февралдан кучга кирган нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 27,9 доллар (ҚҚСсиз) этиб белгиланган эди. Бунгача 25,12 доллар бўлган.

Маълумот учун, 2023 йилда «КазТрансОйл» АЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали Ўзбекистон Республикасига Россия нефти транзитининг кутилаётган ҳажми 250 минг тоннани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг