Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирлари оқими 35 фоизга ошган – FinExpertizа

Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирлари оқими 35 фоизга ошган – FinExpertizа

2022 йил охирида Россияга ишлаш учун келган хориж фуқаролари сони жами 3,47 миллион кишига етди. Бу бир йил аввалгига нисбатан учдан бир қисмга ёки 871 минг кишига кўп.

FinExpertizа маълумотига кўра, жами меҳнат муҳожирларининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган.

Қайд этилишича, Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари оқими ўтган йили энг кўп – 35,1 фоизга ёки 377,7 минг кишига ошган. Шунингдек, ишлаш учун келганлар сони – Тожикистондан 51,8 фоизга ёки 336,7 минг кишига, Қирғизистондан 17,7 фоизга ёки 84,6 минг кишига ва Қозоғистондан 118,3 фоизга ёки 62 минг нафарга ошган.

Йил давомида Россияда миграция рўйхатидан ўтган ва ёки қайта рўйхатдан ўтганлар сони 11,8 миллионни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг