Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга қатнайдиган айрим йўналишдаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
![Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга қатнайдиган айрим йўналишдаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1852807689.jpg)
«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда юз берган портлаш муносабати айрим поездлар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
Компания баёнотида айтилишича, «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси АЖ томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Қуйидаги йўловчи поездларининг Арис станцияси орқали ҳаракати қайта ишга тушишига қадар вақтинча тўхтатилади:
- №5/6 Тошкент – Москва
- №149/150 Андижон – Москва
- №315/316 Тошкент – Қозон
- №369/370 Тошкент – Новосибирск
- №381/382 Тошкент – Уфа
- №365/366 Тошкент – Челябинск
- №321/322 Олмаота – Нукус
- №2/1 Олмаота – Тошкент
Мазкур йўналишлар учун чипталарни сотиб олган йўловчилар темир йўл кассаларига йўл ҳужжатлари (чипталари)ни тақдим этган ҳолда уларга чипталарнинг қиймати тўлалигича қайтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter