Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда юқумли касаллик тарқалгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат берилди

Ўзбекистонда юқумли касаллик тарқалгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат берилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қизамиқ билан касалланганлар сони ортаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расмий муносабат берди.

Қайд этишилича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) кизамиқ ва қизилча касаллиги бўйича эълон қилинган маълумотларига кўра, ҳозирда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб турибди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, 2022 йил якуни бўйича дунё бўйича 155 минг ҳолатда қизамиқ касаллиги рўйхатга олинган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фаол олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида, республикамизда 37 нафар беморларда қизамиқ касаллиги тасдиқланган.

Қизамиқ касаллиги бўйича мураккаб эпидемик вазиятни олдини олиш мақсадида,  республикада 2022 йилнинг 16 ноябрь – 30 декабрь кунлари 6 ойликдан – 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиқ-қизилчага қарши оммавий эмлашлар ўтказилди. Эмлаш тадбирлари натижасида режадаги 3 355 900 нафар болаларнинг 3 303 582 нафари ёки 98.4% эмлаш билан қамраб олинди ва ҳозирда ҳам эмлаш ишлари давом эттирилмоқда.

«Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, ҳозирда республикамизда касалликка қарши барча зарур профилактик чоралар кўрилмоқда, эпидемик вазият барқарор ва тўлиқ назоратга олинган», дейилади Санэпидқўмита хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг