Ўзбекистонда йўловчи поездлар чипта нархлари қимматлаяпти
Транспорт вазирлиги аҳолини темирйўл чипталари нархларида ўзгариш бўлаётганидан огоҳлантирмоқда.
Вазирликнинг қайд этишича, йўловчи поездлар чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездида қайта кўриб чиқилган ва охирги 4-5 йил мобайнида тарифлар ўзгаришсиз қолиб келмоқда.
Шунингдек, 2019-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида Республикада иш ҳақи миқдори 2,4 баробарга, электроэнергия ва ёқилғи нархларининг, логистика ва транспорт харажатларининг сезиларли даражада ошганлиги, қолаверса, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темирйўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлаш ишларини амалга ошириш учун чипталар нархига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталарни 2023 йилнинг 20 октябр санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100 фоизга оширилишини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter