Ўзбекистонда 1 кв.км. ер майдонига қанча одам тўғри келиши айтилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 кв.км. ер майдонига ўртача 80,2 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ошган.
Ҳудудлар бўйича 1 кв.км. ер майдонига тўғри келадиган ўртача доимий аҳоли сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 11,9 киши
— Андижон вилояти – 772,3 киши
— Бухоро вилояти – 50 киши
— Жиззах вилояти – 69,6 киши
— Қашқадарё вилояти – 121,9 киши
— Навоий вилояти – 9,5 киши
— Наманган вилояти – 402,8 киши
— Самарқанд вилояти – 245,6 киши
— Сурхондарё вилояти – 139,7 киши
— Сирдарё вилояти – 209,7 киши
— Тошкент вилояти – 197,7 киши
— Фарғона вилояти – 588,3 киши
— Хоразм вилояти – 323,9 киши
— Тошкент шаҳри – 6 592,8 киши
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter