Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги давлат дастури қабул қилиниши мумкин

Ўзбекистонда янги давлат дастури қабул қилиниши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «AGROSERVISINFO» корхонаси Агросаноат мажмуида ягона интеграцион платформа ахборот тизими юритилиши учун масъул ташкилот сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, 2021-2023 йилларда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш давлат дастурига мувофиқ қуйидаги ишлар амалга ошириш кўзда тутилган:

  • Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида смарт технологияли лойиҳаларни амалга ошириш;
  • Агрокластерлар, фермер хўжаликларига қулайлик яратиш мақсадида фермерлик, боғлар, иссиқхона йўналишларида мобил илова яратиш бўйича танловлар ўтказиш;
  • «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини яратиш;
  • Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш жараёнларини назорат қилиш тизимини жорий этиш;
  • Инсон иштирокисиз чорва моллари тури, зотини автоматик режимда етиштиришга мўлжалланган тўлиқ роботлаштирилган қишлоқ хўжалиги объектини ташкил қилиш ва бошқалар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг