Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда харид қобилияти бўйича ЯИМ қарийб 300 млрд. долларга яқинлашди

Ўзбекистонда харид қобилияти бўйича ЯИМ қарийб 300 млрд. долларга яқинлашди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. 

Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан юритиладиган «Халқаро таққослаш дастури»да илк бор расман иштирок эди.

2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.

Жаҳон банкининг мазкур ҳисоб-китоблари Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Паритет – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг