Ўзбекистонда «Visa» ва «Mastercard» тўлов тизимлари жорий этилади
Ўзбекистонда ушбу йилнинг 1 сентябрига қадар электрон пуллар оборотни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ, янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва яна бир қатор бошқа муассасалар жавобгар бўлади.
Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновациялар марказида блокчейн технологиялари ваколат маркази яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Блокчейн (blockchain) — тарқатилган маълумотлар базаси тизими.
Ушбу марказнинг асосий вазифаси «блокчейн» технологияси имкониятларидан фойдаланиш учун шароит яратиш, ушбу соҳада маҳаллий мутахассислар етиштириш ва соҳани ўзлаштиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш киради. Режага кўра, марказ 2018 йилнинг 1 сентябридан ишга тушиши керак.
Ташаббуснинг яна бир муҳим жиҳати — Президент Республика ҳудудида контактсиз электрон тўловлар тизимини ривожлантиришни топширди. Жумладан «PayPal», «Alipay», «Visa» ва «Mastercard» каби халқаро тўлов тизимлари ёрдамида ҳам. Электрон тўловлар тизими 1 июнга қадар ишлаб чиқарилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, олдин Ўзбекистон Марказий банки виртуал маблағлар борасида салбий фикр билдирган эди. Кейинроқ Бош вазир Абдулла Арипов Қозоғистондаги форумда Ўрта Осиё мамлакатларида блокчейн технологиясидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter