Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашда муҳим қарор қабул қилинди

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашда муҳим қарор қабул қилинди

Тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмаси Ўзбекистон иқтисодиётига зарба бермоқда: 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 940 миллион дона контрафакт тамаки маҳсулоти мусодара этилган, давлат бюджети эса, 400 миллиард сўм солиқ тушумларини бой берди.

«Узилган транзит» ҳокимият учун ҳақиқий бош оғриқ бўлди. Гўёки транзит бўлиб кетаётган сигаретлар Ўзбекистонда қолмоқда ва яширин бозорни тўйдириб, аҳоли саломатлигига таҳдид солмоқда.

Ушбу ноқонуний бизнесни бартараф этиш мақсадида тамаки маҳсулоти юк транзити учун мажбурий депозит жорий этилмоқда. 1 сентябрдан бошлаб юк ташувчилар божхона органлари депозит ҳисобига олиб ўтилаётган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи, ҚҚС ва божхона божларига тенг суммани ўтказишлари керак бўлади. Тамаки маҳсулоти Ўзбекистон ҳудудини тарк этганлиги тасдиқлангандан кейин маблағ қайтарилади.

Шунингдек, яна бир қоида белгиланди: транзит юклар қабул қилувчи мамлакатнинг акциз маркасига эга бўлиши лозим. Бу чоралар назоратни кучайтириш ва контрабандачилар фойдаланиб келган «узилган транзит»нинг олдини олиш учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.06.2024 санасидаги ПФ-84-сон фармонида алкогол ва тамаки маҳсулоти бозори устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қатор чоралар, жумладан, тамаки маҳсулотили транзит юклари учун мажбурий депозитни жорий этиш кўзда тутилган.

Бу нима?
Мажбурий депозит – бу тамаки маҳсулотили транзит юк эгаси Ўзбекистон бюджетига киритиши керак бўлган молиявий кафолат. Бу ўзига хос суғурта бадали бўлиб, у тамаки маҳсулотлари ҳақиқатан транзит орқали олиб ўтилишини ва Ўзбекистон ҳудудида қолиб кетмаслигини кафолатлайди.

Нима учун керак?
Ўзбекистонда контрабанда тамаки маҳсулотининг ўсиши кузатилмоқда, бу эса аҳоли саломатлигига зарар қилади ва мамлакат бюджетига жиддий зарба беради (акциз йиғимларининг бой берилиши).

Жорий этилган депозит қуйидагиларга йўналтирилган:

• контрабаданинг олдини олиш: депозит киритилиши контрабанданинг жозибасини сўндиради, чунки қонунбузарлар, агар тамаки маҳсулоти ҳақиқатан транзит билан ўтиб кетганлигини исботлай олмаса, пул тўлашларига тўғри келади.

• жавобгарликнинг ортиши: тамаки маҳсулотили юк эгалари ўз депозитларини йўқотмаслик учун транзитни янада синчковлик билан режалаштирадилар ва расмийлаштирадилар.

• шаффофликнинг ортиши: депозит механизми транзит операцияларининг шаффофлигини оширади ва тамаки маҳсулоти оқимини яхшироқ назорат қилиш имконини беради.

Бу нима беради?

• контрабанданинг камайиши: депозит механизми ноқонуний олиб кирилаётган тамаки маҳсулоти ҳажмини қисқартириш имконини беради, бу эса, акциз йиғимлари тушишининг ошиши ҳисобига, давлат бюджетини мустаҳкамлайди.

• тамаки маҳсулоти сифатининг ошиши: транзит устидан жиддийроқ назорат бозорга сифат ва хавфсизлик стандартларига кўп ҳам мувофиқ келмайдиган контрафакт маҳсулот киришини чеклаш имконини беради.

• миллат саломатлигини мустаҳкамлаш: контрабанданинг қисқариши сифатсиз тамаки маҳсулоти ҳаммабоплигини камайтиради, бу аҳоли, айниқса ёшлар саломатлигида ижобий акс этади.

Қайд этиш муҳимки, тамаки маҳсулотили транзит юклар учун мажбурий депозитни жорий қилиш – бу контрабандага қарши курашишдаги муҳим қадам бўлиб, шаффоф тамаки маҳсулоти бозорини яратишга қаратилган.

Ўзбекистон ҳукумати тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмасини бартараф этишга ва жиноий гуруҳларга халқ саломатлиги эвазига пул ишлашга йўл қўймасликка жиддий қарор қилган. Депозит механизмининг киритилиши – бу контрабандага қарши курашишдаги муҳим қадам ва Ўзбекистон фуқаролари учун янада хавфсиз муҳит яратишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг