Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта миқдордаги сифати кафолатланмаган дори воситалари муомаласига чек қўйилди

Катта миқдордаги сифати кафолатланмаган дори воситалари муомаласига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги «Onix» русумли автотранспорт воситаси билан Қўқон шаҳри ҳудудидаги яшаш хонадонига келиб, автомашинасидан «юк» ни тушираётган вақтида қўлга олинган. Автомашина кўздан кечирилганида унинг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилган ва хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги 41 600 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, автомашина тўхтаган ушбу хонадон ҳам тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида хонадонда четдан ноқонуний олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 16 000 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

 Ўтказилган тадбир давомида дастлабки қиймати 165 млн сўмлик 4 турдаги 57 600 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг