
Катта миқдордаги сифати кафолатланмаган дори воситалари муомаласига чек қўйилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкентда катта миқдордаги ноқонуний дорилар савдосининг олди олинди
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.К. ва бошқалар 32 турдаги жами 42 777 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини фуқаро Д.Қ. дан қилиб олган пайтида ушланган.

Бир гуруҳ шахслардан жуда кўп миқдордаги дори воситалари мусодара қилинди
Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслардан жуда кўп миқдордаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими ривожлантирилади
«O‘zmedimpeks» ва «Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази» давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади.

Иккита номдаги дори воситасининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди
Ўтган ҳафтада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбилар ўтказилган.

Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Чегарада яширин ерости йўли аниқланди
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 млрд. сўмлик дори воситалари олинди.

Жойларда қарийб 2 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар фош қилинди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 28 ёшли шахс «Банксеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3 минг 767 дона дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У дори воситаларини мазкур туманда яшовчи, 28 ёшли фуқародан олган.