Ўзбекистонда сунъий чарм ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
«Ўзчармсаноат» уюшмасида ташкилот раҳбарияти ҳамда ХХРнинг Донггуан савдони ривожлантириш уюшмаси аъзоларидан иборат делегацияси учрашди. Мулоқот мавзуси Ўзбекистон ва Донггуан шаҳри ўртасида чарм-поябзал соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи бўлган.
Жумладан, учрашувда Хитойнинг «Dongguan Shenfeng New Material» ҳамда «Guandong Shenfeng Eco Technology» компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан сунъий чарм ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирган. Компания раҳбарларининг фикрига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга талаб юқори. Қулай логистика ва атрофдаги йирик бозор эса маҳсулотлар экспортини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Маълумот учун, Донггуан савдони ривожлантириш уюшмасига аъзо ўндан ортиқ компаниялар «UzCharmExpo-Eurasia-2023» халқаро кўргазмаси доирасида маҳаллий тадбиркорлар билан B2B мулоқотлар ўтказади. Унда Ўзбекистонда сунъий чарм ишлаб чиқаришга қаратилган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, атторлик буюмларини «Аутсорсинг» асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш, чармсаноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зарур бўладиган кимёвий моддаларни еказиб бериш борасидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter