Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистон Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда, деди Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Российская газета»га берган интервьюсида Нургалиев Россия МДҲ давлатларига табиий ва техноген фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, биологик таҳдидлар, хавфли юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашишда ёрдам беришини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
«Бунда таъкидлаш жоизки, COVID-19 пандемияси ушбу муаммони ҳал қилишнинг мураккаблигини кўрсатди ҳамда давлатимиз ва МДҲдаги шерикларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига яна бир бор урғу берди. Aйнан МДҲ давлатларига Россия биринчи навбатда тестлар, дори-дармонларни етказиб берди, ҳар томонлама услубий ва тиббий ёрдам кўрсатди», — деди Нургалиев.
У «Спутник V» вакцинаси МДҲ мамлакатларида фаол қўлланила бошлаганини, Aбхазия, Озарбайжон, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Осетияда рўйхатдан ўтганлигини ёдга олди.
«Беларусь ва Қозоғистонда уни Россия технологиялари асосида ишлаб чиқариш ташкил этилган. Ўзбекистонда эса яқин орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилмоқда», — деди РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари.
Россия ва Ўзбекистон республикада «Спутника V» ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тўғрисида келишиб олдилар, ўзбек томони аллақачон дори ишлаб чиқариш учун жой танлаб олди, деди Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко май ойининг охирида «РИA Новости»га.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter