Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади

Ўзбекистонда пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади

Фото: «Xabar.uz»

Мамлакатимизда «SMS-pensiya» хизмати орқали фуқароларга уларнинг пенсия миқдорлари, тўлов амалга оширилганлиги, шунингдек, оширилган пенсиялар тўғрисида бепул SMS-хабарларни олиш имконияти яратилган. Ушбу хизматдан ҳозирда 1,8 млн. пенсионер фойдаланмоқда.

Шунингдек, Молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсини тасдиқлаш ҳамда нақд пул шаклидаги тўловлари автоматлаштириш мақсадида пенсионерларнинг электрон гувоҳномаси — ID-картасини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Электрон ҳукумат» маркази матбуот хизматининг хабар беришича, 2018 йил якунига қадар корхоналар пенсионерни ишга қабул қилганлиги тўғрисида Пенсия жамғармасига фақат электрон шаклда хабар юбора бошлашади, бу ортиқча қоғозбозликдан қутилишга ёрдам бериши тайин. Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда «Электрон ҳукумат», Суғурта бадали тўловчиларнинг шахсий ҳисобини юритиш базаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси билан ахборот алмашинувларини йўлга қўйиш орқали масофавий тарзда (жамғармага келмасдан) ариза бериш орқали пенсия ва нафақаларни тайинлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, «Пенсия» дастурий мажмуаси 3,3 млн.дан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини ўзига қамраб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг