Ўзбекистонда ўтган йили қанча оила ажрашгани маълум қилинди
2023 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 63 625 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилган.
Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумот берди.
Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, ишларнинг 34 635 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 20 972 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 5 434 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 584 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
2024 йилнинг 1-чораги мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 15 585 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилди. Уларнинг 8 239 таси бўйича талаблар қаноатлантирилди (никоҳлар бекор қилинди), 5 363 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилинди, 1 372 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилди ҳамда 611 таси бўйича ишни юритиш тугатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter