Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда олхўри экспорти ўтган йилги рекорд кўрсаткичдан анча паст

Ўзбекистонда олхўри экспорти ўтган йилги рекорд кўрсаткичдан анча паст

Жорий мавсумда Ўзбекистондан янги олхўри экспорти ҳажми ўтган ва 2019 йилдаги рекорд кўрсаткичлардан паст, аммо ўтган беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан юқори, дея қайд этади EastFruit таҳлилчилари.

Бу йил юртимизда олхўри ҳосилини экспорт қилиш мавсуми май ойининг биринчи ўн кунлигида, ўтган йилга нисбатан тахминан бир ҳафта – ўн кун олдин бошланди. Савдо статистикасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойи бошидан август ойи охиригача Ўзбекистон 35,6 минг тонна янги олхўри экспорт қилиб, умумий қиймати 15,7 миллион долларни ташкил этди.

Ўтган йили ўзбек олхўри экспорти бўйича мутлақ рекорд ўрнатилди – 2022 йил якунларига кўра, Ўзбекистон 48,5 минг тонна экспорт қилди, май-август ойларида эса экспорт ҳажми 46,8 минг тоннани ташкил этди.

Бошқача қилиб айтганда, жорий мавсум бошланганидан бери ўтган тўрт ой ичида ўзбек олхўри экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги рекорд кўрсаткичдан қарийб чорак ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга паст бўлди.

Жорий мавсумда олхўри экспорти пасайишининг асосий омиллари нисбатан паст ҳосил ва ички олхўри нархининг юқорилигидир. 2023 йилнинг июнь ва июль ойларида ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 70 фоизга юқори бўлган, жорий йилнинг август ойида эса бу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилги кўрсаткичдан тахминан 3 баравар юқори бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг