Ўзбекистонда МТТларга ҳомийлик қилувчиларга солиқ имтиёзлари жорий этилди
2019 йилнинг 3 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат МТТга ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди. Хайрия ёрдами фойда солиғи, ҚҚС ва ЯСТ миқдорини камайтириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 839-сонли қарори билан давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди. Ушбу турдаги давлат-хусусий шериклик шартномаси камида бир йил муддатга тузилади ва танланган МТТга мунтазам равишда хайрия ёрдамини кўрсатишни кўзда тутади.
«Бугунги кунда мактабгача таълим соҳаси катта сармояларни талаб этади. Мактабгача таълим вазирлиги бюджет маблағларини янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, эски биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, болаларни ўйинчоқлар ва ўқув материаллари билан таъминлаш сингари энг долзарб масалаларни ҳал этишга йўналтиради. Бироқ, барчасини бирданига тузатиш учун имкониятлар етарли эмас, шу сабабдан бизнес томонидан қўллаб-қувватлаш биз учун муҳимдир. МТВ хайриячилар маблағлари ҳисобидан алоҳида эҳтиёжга мухтож болалар учун реабилитация марказлари ва аралаш гуруҳларга эга инклюзив МТТ сингари ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Умид қиламизки, солиқ имтиёзларнинг тақдим этилиши Ўзбекистонда хайрия фаолияти учун самарали рағбат бўлади. Солиқ имтиёзларидан ташқари, хайрия компанияси ўз ходимларининг фарзандларини ҳомийлик қиладиган МТТга йўналтиришда устунликка эга бўлади. Ёрдам пуллик бўлиши шарт эмас: ҳомийлик остидаги мактабгача ташкилотга мол-мулк беришингиз, унинг учун ишларни бажаришингиз, хизматлар кўрсатишингиз мумукин. МТТга ёрдам бериш орқали сиз нафақат давлат, балки жамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланадиган болаларингизга ёрдам берасиз», — деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
2019 йил 3 октябрдан бошлаб давлат МТТга ҳомийлик шаклида хайрия фаолиятини амалга оширадиган хайриячилар қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўладилар:
- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар чиқариб ташланади;
- товарларни (ишларни, хизматларни) текин бериш ҚҚС ва ЯСТга тортилмайди;
- товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархда сотишда амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобга олинади.
Хайриячи хайр-эҳсон қилиш мақсади ва тартибини ўзи белгилайди. Ҳомийлик остидаги мактабгача таълим ташкилоти олинган маблағларнинг ҳисобини юритиши ва хусусий шерикка пул ва мулкдан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот юритиши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter