Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,77 миллион нафарга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари сони 6 776,3 минг нафарни ташкил этди.
Кўрсаткич 1990/1991 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 2 120,8 минг нафар ёки 45,6 фоизга.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларидаги ўқувчилар сони қуйидагича:
1990/1991 ўқув йили бошига — 4 655,5 минг нафар;
2000/2001 ўқув йили бошига — 6 017,6 минг нафар;
2010/2011 ўқув йили бошига — 4 695,3 минг нафар;
2020/2021 ўқув йили бошига — 6 287,9 минг нафар;
2023/2024 ўқув йили бошига — 6 645,1 минг нафар;
2024/2025 ўқув йили бошига — 6 776,3 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter