Ўзбекистонда коронавирусга қарши дорига рухсат берилди. Унинг қачон сотувда чиқарилиши маълум
Ўзбекистон Фанлар академияси Rhus coriaria ўсимлигидан ажратиб олинган Rutan препаратини SARS-CoV-2 га қарши самарали восита деб эълон қилди.
АОКАда Фанлар академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида клиник синов натижаларига кўра, «Рутан таблеткалари 0,1 г» №20 ўртача оғирликда кечаётган ўпка яллиғланиши 30% бўлган COVID-19 касаллигига ҳамда гриппнинг барча штаммларига қарши дори воситаси сифатида қўллаш учун рухсат этилди.
Май ойининг ўрталарида ушбу дори сотувга чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter