Ўзбекистонда компьютер ишлаб чиқарилади
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг «Веидонг Клоуд Эдукатион Гроуп» компанияси ўртасида онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот натижалари кўра, умумий қиймати 4 млн долларлик «Электрон таълим тизимини жорий этиш учун компьютер ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида»ги лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.
Хитойнинг йирик «Веидонг Клоуд Эдукатион Гроуп» компанияси дунёнинг кўпгина мамлакатларига замонавий электрон таълим системаларини жорий этиш ва компютер ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича юқори тажрибага эга ташкилот ҳисобланади. Компания 16 та мамлакатда фаолият юритиб, кўплаб йирик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистондаги мавжуд талабни қондириш мақсадида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси яна бир ташаббусга қўл урди. Янги лойиҳа доирасида уч томонлама келишув имзоланди.
Келишувга кўра, томонлар ақлли синф хоналари учун компьютер ускуналари ва бошқа ёрдамчи ускуналар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани 2020 йил охирига қадар амалга оширишни бошлайдилар. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чоралари ҳам инобатга олинган.
Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ва ўқитувчиларнинг талаб ва хоҳишидан келиб чиқиб, алоҳида бизнес-режа ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқарилаётган ускунани кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш масъулиятини Хитой томони ўз зиммасига олмоқда. Асосий гап унда меҳнат қилаётган ва сервис жараёнларидаги кадрларни тайёрлаш, стажировка қилиш ва малакасини ошириш устида бормоқда. Лойиҳада бу масалалар ҳам алоҳида эътиборга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter