Ўзбекистонда илк бор халқаро армия ўйинлари ўказилади
«Халқаро армия ўйинлари — 2019» танловининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» йўналиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биринчи марта ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтган йилги «АрМИ—2018» ўйинлари Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россия каби давлатларда 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган ҳарбийлар иштирок этган эди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари эса 12 йўналишда қатнашиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни қўлга киритган.
Ўтган йилги ўйинларда «Ҳарбий-тиббий эстафета» беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий поликлиника терапевт-шифокори, тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматова ҳарбий шифокорлар ўртасида ўтказилаётган «Махсус кўникмалар» яккалик баҳсида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Ўзбекистон ҳудудида биринчи маротаба ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро армия ўйинлари Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter