Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, қор ёғади
![Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, қор ёғади](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3449079794.jpg)
Гидрометеорология хизмати маркази хабар беришича, 12-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали совуқ ва нисбатан нам ҳаво кириб келади.
12-13 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ёғингарчилик кутилади. Ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги баъзи ҳудудларда 25-28 м/сониягача кучайиши мумкин.
13-15 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси минус 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Шимолда эса кечаси -13 даражагача, кундузи -7 даража совуқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter