Ўзбекистонда ҳарбийлар учун яна бир кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё сафари чоғида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари билан ҳам учрашди.
Давлат раҳбари учрашувда жорий йил 13 март куни имзоланган «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тўхталди.
Шунингдек, ватанпарварлик руҳида тарбия топган, Ватан ҳимояси йўлида бел боғлаб турган инсонларни вояга етказган ота-оналари ҳамда уларнинг фарзандлари доимо юрт ардоғида бўлиши зарурлигини таъкидлаб, «Эл-юрт фидойиси» кўкрак нишони таъсис этиш таклифини билдирди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу нишон гувоҳномаси Олий Бош қўмондон томонидан имзоланади. Ушбу эътироф эгалари барча имтиёзларга эга бўлади.
– Ҳарбий-жанговар салоҳият ва юксак маънавий салоҳият Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айланиши зарур, – дейди Президент.
Маълумот учун, 2018 йилнинг 30 майида ҳам ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар учун «Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» кўкрак нишони, 2022 йилнинг 19 ноябрида эса ҳарбий аёллар учун «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter