Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳар бир хонадонга қарийб 4 та телефон тўғри келади – статистика

Ўзбекистонда ҳар бир хонадонга қарийб 4 та телефон тўғри келади – статистика

Статистика қўмитаси Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобиль телефонлар сони бўйича аниқлаган рақамларини маълум қилди.

Қўмитанинг уй хўжаликлари танлама кузатувларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобиль телефонларнинг ўртача сони 356 тани ташкил этган.

Ўтган йиллар кесимида эса бу борада: 

  • 2005 йил – 79 та;
  • 2010 йил – 145 та;
  • 2015 йил – 234 та;
  • 2020 йил – 287 та;
  • 2024 йил – 356 та.

Маълумот учун, 2025  йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 36,3 млн бирликка етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг