Мамлакатимизда болалар орасида коронавирусга чалиниш ва ўлим кўрсаткичлари қандай?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматованинг маълум қилишича, Ўзбекистон бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3 фоиз) ташкил қилмоқда.
COVID-19 аниқланган болаларнинг ёши бўйича кўрсаткичлар:
- 1 ёшгача — 190 нафар (4,8 фоиз);
- 3 ёшгача — 683 нафар (17,4 фоиз);
- 3—7 ёш — 934 нафар (23,8 фоиз);
- 7—18 ёш — 2125 нафар (54 фоиз).
3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафар (83,7 фоиз)ни, даволанаётганлар 639 нафар (16,3 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилмаган.
Юқоридаги кўрсаткичлар республикамизда карантин эълон қилинган ҳамда мактабгача таълим ва халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter