Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда
Жорий йил 22 сентябрь куни Бельгиянинг Брюгге шаҳридаги Европа коллежида Марказий Осиё давлатлари элчилари Европанинг етакчи дипломатия академияси ректори, Европа Иттифоқининг 2014-2019 йиллардаги ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича собиқ олий вакили Федерика Могерини ҳамда Дипломатия академияси тингловчилари билан учрашди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича собиқ олий вакили Федерика Могерини сўзларига кўра, саммит келгуси йили ўтказилиши режалаштирилган.
«Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларда муҳим босқичлар кечди, энди улар сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилди. Икки томонлама алоқалар тобора кенгайиб бормоқда, давлат раҳбарларининг кўп томонлама учрашувлари бўлиб ўтмоқда, келгуси йили Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё–Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи савдо ва иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, хавфсизлик ва атроф-муҳит, ислоҳотларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва яхши бошқарувни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро боғлиқлик соҳаларида бир-бирлари учун қимматли шериклардир», – деган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter