Ўзбекистонда 2022 йилда 2 мингдан ортиқ инсон ЙТҲ сабаб вафот этган
2022 йилда республика ҳудудида жами содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2086 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўтган йили 9 902 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, шулардан 2086 та ҳолатда ўлим қайд этилган. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 2356 нафар инсон вафот этган бўлса, 9606 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
9 902 та йўл-транспорт ҳодисасининг 345 таси аёллар, 9 557 таси эркаклар томонидан содир этилган.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисалар белгиланган тезликка риоя қилмаслик оқибатида содир этилган (1 577). Энг кам ЙТҲ светофор ёки йўл белгиси ўрнатилмаганлиги сабабли келиб чиққан (214).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter