Ўзбекистонда 2020 йилда 18 янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 2020 йилда олий таълим борасида бир қатор янгиликларга қўл урилади. Хусусан, юртимизда олий таълимга қамровни ошириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида 18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади.
Шулардан:
— 10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;
— 3 та хорижий олий таълим муассасаси;
— 5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.
Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади. 18 та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш 25 фоизга етказилади.
Хусусан:
— Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади;
— Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.
— Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида ташкил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter