Ўзбекистон яна бир давлат – Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Ушбу давлат Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди.
2023 йилнинг 15 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Тринидад ва Тобаго ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган.
Ҳужжатни икки мамлакат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Тринидад ва Тобагонинг БМТдаги доимий вакили Деннис Френсис имзолади.
Бу давлат Жанубий Американинг шимоли-шарқий соҳилида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек, Америка Давлатлари Ташкилотига аъзо ҳисобланади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
“Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги янги қадам бўлди”, – дейилади Ўзбекистон ТИВ муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter