Ўзбекистон хорижга пиёз экспортини вақтинча тақиқлади
Ҳозирда вилоятларда мавжуд жами 319 минг тн пиёз маҳсулотига аҳолининг истеъмол талаби доирасида қўшимча 26,5 минг тонна пиёз керак.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агротехнологиялар бош бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов маълум қилди:
Мавжуд захира пиёзнинг 87 минг тоннаси ҳудудларда ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна мавжудлиги аниқланди.
Аномал совуқ натижасида деҳқон бозорларида айрим очиқ расталарда сақланган пиёз маҳсулотлари музлаб қолган (музлаш ҳарорати -5 С) ҳамда ноқулай об-ҳаво шароити сабаб таклиф яъни, бозорга маҳсулотни олиб келиш хажми пасайган.
Маласан, хорижий давлатлардаги ҳолатни ўрганганимизда, жаҳонда кечаётган геосиёсий вазият ва иқтисодий муносабатлар занжиридаги мураккабликлар натижасида, пиёзнинг дунё бозоридаги нархи сезиларли даражада ошганлигини кўриш мумкин. Оқибатда Ўзбекистон ва МДҲда пиёз нархи 2 баробарга ўсган. Жумладан, бугунги кунда Украинада 74 цент, Грузияда 56 цент, Беларуссияда Польша, Молдова ва Тожикистонда 47-50 центни ташкил этмоқда.
Бугунги кунда республика деҳқон бозорларини ўрганганимизда, пиёзнинг ўртача чакана нархи 6000-8000 сўм, улгуржи нархи ўртача 5500-6500 сўм эканлиги маълум бўлди.
Мамлакатимизда, ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter