Ўзбекистон хорижга анор экспортини оширди
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий давлатларга қиймати 5,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 4,9 минг тонна анор экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Анор экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 2,5 минг тонна
- Қозоғистон – 1,7 минг тонна
- Тожикистон – 492 тонна
- Қирғиз Р. – 239 тонна
Икки ойда хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти – 998 тонна
- Сурхондарё вилояти – 823 тонна
- Тошкент вилояти – 767 тонна
- Фарғона вилояти – 661 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter