Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артистининг уйидан 600 000 долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда

Ўзбекистон халқ артистининг уйидан 600 000 долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 600 000 долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда.

Малика Аҳмедованинг айтишича, ота-онасидан мерос бўлиб қолган тилла тақинчоқлар, бриллиант ва бошқа қимматбаҳо тошларни ўтган йилнинг 28 декабр куни уйига ўғри тушиб, ўғирлаб кетган.

Ўғрилар тезда топилган. Лекин қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган. Уларнинг умумий қиймати 600 минг долларга баҳоланган.

Халқ артисти бу уюштирилганидан гумонини билдирган. Чунки ўғрилар Навоийдаги қамоқхонадан чиққанидан уч-тўрт кун ўтиб Тошкентга келган ва Малика Аҳмедованинг уйини тунаб кетишган.

Терговчилар ўғрилар билмасдан қимматбаҳо тақинчоқларни 250 минг сўмга сотиб юборишганини айтишган. Жабрланувчи ушбу сўзларга ишонмаётганини айтмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг