Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.

Олий даражада қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини, жадал маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Март ойи охирида Тожикистонда бўлажак уч томонлама учрашувга ҳамда жорий йил апрель-май ойларида мамлакатимизда ўтадиган «Марказий Осиё плюс» форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг