Ўзбекистон ва Словения ўртасида еттита муҳим битим имзоланди

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Республикаси Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар.
Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Булар:
- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- "ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter