Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
Тожик халқига юборилган дўстона ёрдам ҳам кўз илғамас офатни бартараф этиш учун биринчи навбатда эҳтиёж сезиладиган тиббий буюм ва воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотидан таркиб топган.
Инсонпарварлик юкида эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган ҳимоя комбинезонлари ва кўзойнаклари, суюқ натрий гипохлориди, респираторлар, қўлқоп ҳамда пирометрлар, шунингдек, ун маҳсулотлари бор.
9 апрель куни инсонпарварлик ёрдами юкланган поезд Сурхондарё вилоятидан Душанбе шаҳрига жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Хитой, Афғонистон, Қирғизистон каби давлатларга ҳам ёрдам жўнатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter