Ўзбекистон термаси Эроннинг мағлубиятсиз cериясига нуқта қўядими?
ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган баҳслар доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 ноябр куни 18:00 да Эронга қарши майдонга тушади.
Туркманистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўзбекистонлик футболчиларни олдинда муҳим учрашув кутмоқда. Йиллар давомида Эрон Ўзбекистон миллий терма жамоасига азалий рақибларидан бири бўлиб келган.
Форслар 2022 йил АҚШ билан ўйиндаги мағлубиятидан кейинги 10 та ўйиндан бери бирор учрашувда мағлубиятни қайд этмади.
- Эрон - Россия 1:1
- Эрон - Кения 2:1
- Эрон - Афғонистон 6:1
- Қирғиз Республикаси - Эрон 1:5
- Ўзбекистон - Эрон 0:1
- Болгария - Эрон 0:1
- Эрон - Ангола 4:0
- Иордания - Эрон 1:3
- Қатар - Эрон 0:4
- Эрон - Гонконг 4:0
«Ҳамма тушуниб турибди – қийин ва муҳим ўйин кутяпти. Худо хоҳласа, барча йигитлар ўйинга тайёр. Уйда мухлислар, яъни 12-ўйинчи билан ўйнаймиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч бўлади. Керакли натижа – ғалаба учун ўйнаймиз», – дейди жамоа сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши баҳс олдидан.
Маълум қилинишича, бош мураббий томонидан бугунги кунда барча асосий ўйинчилар жамоа машғулотларига жалб қилинган. Таркибда жароҳат олганлар ва йўқотишлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 21 ноябр куни соат 18:00 да «Миллий» стадионда бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter