Ўзбекистон темир йўли Ҳиротгача боради
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг учрашувида «Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф — Ҳирот» темир йўлини давом эттириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилган. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Айтилишича, айни пайтда мазкур темир йўлининг хавфсизлик чоралари бўйича меморандум ишлаб чиқилмоқда. Яқин кунларда бу меморандум кучга киради. Унда темир-йўл инфратузилма объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар ўз аксини топган. Лойиҳани амалга ошириш учун икки давлат мутахассислари жалб қилинган.
«Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф — Ҳирот» темир йўлини 3 йил давомида қуриб битказиш кўзланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter